Кокошка ва Барчин Ғофурова неча йилга қамалгани маълум бўлди

Блогерлар Комила Абдуқодирова (Кокошка), Барчин Ғофурова ва Ниҳола Ражабова озодликдан маҳрум этилди. Уларга нисбатан Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси 13 ноябрь куни ҳукм эълон қилди. Бу ҳақда жабрланувчи Умид Аминовнинг адвокати маълум қилди.
Адвокатнинг билдиришича, суд қарорига кўра, Комила Абдуқодирова 3 йил 6 ой, Барчин Ғофурова 4 йил, Ниҳола Ражабова эса 4 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Уч нафар аёл Жиноят кодексининг товламачилик, туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Можаро 35 минг доллар талаб қилиниши билан боғлиқ
Адвокат келтирган маълумотларга кўра, айбланувчилар Умид Аминовдан 35 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ушбу можаро ўтган йилнинг апрель ойида хусусий клиникалардан бирида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин юзага келган воқеалар ортидан кенг жамоатчилик эътиборига тушган эди.
Шунингдек, ҳимоячи шифокор ушбу низо сабабли 19 ой давомида тиббиёт соҳасидаги фаолиятини давом эттира олмаганини айтган. Энди эса у яна ўз касбига қайтиш ниятида экани билдирилган.
Мазкур иш бўйича ҳукм 13 ноябрь куни апелляция инстанцияси томонидан эълон қилинган. Маҳкумларга тайинланган жазо муддатлари адвокат томонидан маълум қилинган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…