Ботир Қодиров клип суратга олаётганда кутилмаган ҳолатга тушиб қолди (видео)

  Ботир Қодиров клип суратга олаётганда кутилмаган ҳолатга тушиб қолди (видео)

Хонанда Ботир Қодиров мухлислари учун навбатдаги мусиқий янгилигини тақдим этди. Санъаткор 24 июль куни "Эй гўзал" номли янги таронасини ўзининг YouTube каналида эълон қилди.

Мазкур қўшиққа клип суратга олиш жараёнида юз берган кулгили ҳолатлардан бири ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода Ботир Қодиров кетма-кет тахланган учта кўрпача устида ўтириб, мусиқий чолғу асбобини чалиб қўшиқ куйлаётган пайтда кўрпачалар сирғаниб кетади. Натижада хонанда мувозанатини йўқотиб, ёнида рақс тушаётган раққоса томон йиқилиб тушади.

Мазкур лавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар бу ҳолат клипни янада қизиқарли қилиш учун атайлаб саҳналаштирилганини тахмин қилаётган бўлса, бошқалар эса бунга нотўғри тахланган кўрпачалар сабаб бўлганини ёзмоқда.

Қисқа фурсатда тарқалган ушбу видео мухлислар орасида кулгили изоҳлар ва турли тахминларга сабаб бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар