Ботир Қодиров: “Шакар умуман емайман”

Хонанда Ботир Қодировдан ёш ўтгани сари кўпчилик вазн тўплаши, аммо унинг қомати йиллар давомида деярли ўзгармаётгани ҳақида сўралди. Санъаткор бунинг асосий сабаблари оила, тўғри овқатланиш, интизом ва спорт эканини таъкидлади.
«Аввало, соғлом бўлиш учун оиланинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Кейин эса тўғри овқатланиш, интизом ва, албатта, спортга эътибор бериш керак», — деди Ботир Қодиров.
Хонанда қайси спорт тури билан шуғулланиши ҳақидаги саволга эса залга бориши ва фитнес билан мунтазам машғул бўлишини айтди.
«Мен залга бораман, фитнес билан шуғулланаман ва овқатланишимга қарайман», — деди у.
Санъаткордан кундалик рационида қайси маҳсулотлар йўқлиги ҳам сўралди. Ботир Қодиров шакар истеъмол қилмаслигини маълум қилди.
«Шакар умуман емайман. Ёғларнинг айримларини истеъмол қиламан, айримларини истеъмол қилмайман», — деди хонанда.
Унинг ёш кўриниши ҳатто суҳбатдошида «шакар емаганингиз учун ҳали ҳам қаримагандирсиз, балки қандайдир эликсир ичарсиз?» деган ҳазиломуз саволни ҳам уйғотди.
Ботир Қодиров эса бунинг аниқ бир сири йўқлигини таъкидлади.
«Йўқ, бу, менимча, генетик шундайдир ёки оилам яхши эътибор қиладими, интизом... Ҳаммаси бир-бирига боғлиқ», — дея жавоб берди хонанда.






























Изоҳлар 0
…