
Бир неча йиллик тайёргарлик ва узоқ давом этган кастинг жараёнларидан сўнг HBO расман "Гарри Поттер" серияли телесериалини суратга олиш ишлари бошланганини эълон қилди.
Бу лойиҳа сўнгги йиллардаги энг кутилган экранлаштиришлардан бири ҳисобланади. Оммавий ахборот воситаларига кўра, сериалга реалистик визуал эффектлар, асл китобга яқин сюжет йўналиши ва мукаммал актёрлар таркиби жалб қилинган.
Асосий қаҳрамон – Гарри Поттер образини ёш ва иқтидорли актёр Доминик Маклафлин ижро этади. Уни танлаш жараёни бир неча босқичли кастинг орқали амалга ошган ва муттахассислар унда бош қаҳрамоннинг қалбини акс эттирувчи сифатларни кўрган.
Сериалнинг илк фасли 2027 йилда намойиш этилиши кутилмоқда. Унда ҳар бир китоб алоҳида мавсум сифатида қайта намоён этилади, бу эса Жоан Роулингнинг машҳур асарига янада чуқурроқ ва батафсил ёндашувни таъминлайди.
Фанатлар эса аллақачон "Олливандер дўкони" орқали ўз таёқчаларини тайёрлаб қўйган – энди эса барча пультлар тайёр бўлсин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар