“Гарри Поттер” юлдузи Эмма Уотсон тадбирда барчанинг олдида йиқилиб тушди
1 дақиқа ўқиш0

“Гарри Поттер” фильмларида Гермиона Грейнжер образи орқали машҳурликка эришган британиялик актриса Эмма Уотсон Лос-Анжелесда ўтказилган GQ журналининг “Men of the Year” кечасида кутилмаган ҳодисага дуч келди.
Тадбир давомида 36 ёшли актриса мувозанатини йўқотиб, кўпчиликнинг кўз ўнгида йиқилиб тушди. Унинг ёнидагилар дарҳол ёрдам беришга ошиқди. Уотсон эса кўп ўтмай ўрнидан туриб, табассум қилди ва ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этди.
Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди. Актрисанинг йиқилиш оқибатида жиддий жароҳат олгани ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…