Отабек Маҳкамов "Гарри Поттер" юлдузи билан учрашди ва миллий совға тақдим этди (видео)

Отабек Маҳкамов "Гарри Поттер" юлдузи билан учрашди ва миллий совға тақдим этди (видео)

Актёр, ҳуқуқшунос ва блогер Отабек Маҳкамов бир неча кун аввал Instagram саҳифасида мухлисларини қувонтирган видеони эълон қилди. Унда у дунёга машҳур "Гарри Поттер" фильмлари орқали танилган британиялик актёр Дэниэл Рэдклифф билан учрашгани акс этган.

Маҳкамов видеони айнан Дэниэл Рэдклиффнинг туғилган куни муносабати билан эълон қилиб, актёрни самимий табриклайди ҳамда Ўзбекистондан олиб борган миллий эсдалик совғасини топширади. Суҳбат давомида Рэдклифф ҳам аввалги учрашувда Отабек Маҳкамов ҳадя қилган китоб учун ўз миннатдорлигини изҳор этади. Учрашув якунида улар эсдалик учун биргаликда суратга тушишади.

Отабек Маҳкамов видеога ёзган изоҳида ушбу лавҳани аввал ҳеч қаерда эълон қилмаганини таъкидлаган.

"Бугун севимли актёрим, "Гарри Поттер" фильми орқали бутун дунёга танилган Дэниэл Рэдклиффнинг туғилган куни.

Шу муносабат билан ҳали ҳеч қаерда жойламаган видеони сизлар билан бўлишяпман. Бу учрашувда унга Ўзбекистондан миллий эсдалик совғасини топширдим. У эса аввалги учрашувимизда совға қилган китобим учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Ҳар сафар дунё машҳурлари билан учрашганимда уларга Ўзбекистонни эслатадиган совға тақдим этишга ҳаракат қиламан.

Менимча, юртимизни ва унинг маданиятини дунёга танитишнинг энг яхши йўлларидан бири ҳам шу.

Туғилган кунингиз билан, Дэниэл!" — деб ёзади Маҳкамов.

Мазкур видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар Отабек Маҳкамовнинг Ўзбекистон маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилишга интилаётганини олқишлаб, Дэниэл Рэдклифф билан бўлган самимий учрашувни илиқ фикрлар билан қарши олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дэниэл Рэдклифф 1989 йил 23 июль куни таваллуд топган. У бу йил 37 ёшни қаршилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар