1937 йилдаги “Оппоғой ва етти гном” фильми нафақат сюжет, балки маликанинг ҳайвонлар билан одамдек мулоқот қилиши билан томошабинларни ҳайратга солган. Илк пайтда бу шунчаки гўзал ертак деталидек кўрингандир, аммо орадан 90 йил ўтиб, бир қизиқ ҳолат кўзга ташланади — деярли ҳар бир Дисней маликаси ёнида бирор ҳайвон дўст бўлади.
Бу тасодиф эмас. Асрлар давомида турли халқлар ертакларида “сеҳрли ёрдамчи” ҳайвонлар бор: русларда — Сивка-Бурка, араб ривоятларида — Симург қуши, ўзбек халқ ертакларида — Тулпор от. Дисней эса бу образларни замонавий услубда қайта ишлаб, уларга чуқур психологик маъно юклаган.
Ҳайвон дўстлар шунчаки ёрдамчи эмас, балки маликанинг ички дунёсини акс эттирувчи кўзгудир. Масалан, Оппоғой — гномлар ва ҳайвонлар орасида оила топади, бу унинг болаликдаги ҳимоясизлиги рамзи. Синдирелла — жамиятнинг энг паст қатламидаги сичқонлар билан дўст, чунки улар унинг яширин ақлини ифодалайди.
Аврора — инсонлардан хавфсиради, шунинг учун табиат билан мулоқот қилади. Муланнинг аждари Мушу — унинг ички овози ва ўзига ишончи ўсишининг рамзи.