Райхон Уласенова 44 ёшда: мухлислар суйган актрисага табриклар ёғилмоқда

Кеча, 16 июн куни таниқли актриса ва бошловчи Райхон Уласенова ўзининг туғилган кунини нишонлади. Севимли ижодкор 44 ёшни қарши олди.
Райхон Уласенова ўзининг самимий образи, кучли актёрлик маҳорати ва экран жозибаси билан томошабинлар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. У кўплаб фильмлар ҳамда “Мендирман Жалолиддин” каби йирик тарихий сериалдаги ёрқин роллари орқали кенг оммага танилган.
Бундан ташқари, актриса турли кўнгилочар дастурларда бошловчи сифатида ҳам фаол иштирок этиб, ўзининг нутқи, ҳазил-мутойибаси ва саҳнадаги эркинлиги билан мухлислар меҳрини қозонган.
Ижтимоий тармоқларда ҳам санъаткорни ушбу қувончли сана билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва янги ижодий ютуқлар тилаётганлар сони ортиб бормоқда.
Биз ҳам Райхон Уласеновани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз ва унинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.





























Изоҳлар 0
…