Умар Шамсиевнинг “Иккимиз” қўшиғи қисқа фурсатда хитга айланди (видео)

Умар Шамсиевнинг “Иккимиз” қўшиғи қисқа фурсатда хитга айланди (видео)

Хонанда Умар Шамсиев 10 июн куни ўзининг янги “Иккимиз” номли клип таронасини мухлисларга тақдим этди. Қўшиқ YouTube платформасига жойланганига ҳали кўп вақт бўлмаганига қарамай, 60 мингдан ортиқ маротаба томоша қилиниб, тингловчилар эътиборини тортишга улгурган.

“Иккимиз” — бу шунчаки оддий қўшиқ эмас, балки икки қалбнинг уйғунлиги, севги ва садоқатга йўғрилган туйғулар ифодасидир. Таронанинг ҳар бир нотаси ва мазмунли сўзлари тингловчини романтик кайфиятга чорлаб, янги ҳаёт йўлининг бошланишини мадҳ этади.

Умар Шамсиевнинг майин, ёқимли ва ҳис-туйғуларга бой овози қўшиқ жозибасини янада ошириб, уни тингловчилар қалбига тез етиб боришига сабаб бўлмоқда.

Мазкур қўшиқнинг сўз ва мусиқаси истеъдодли ижодкор Асад Тошпўлатовга тегишли бўлиб, у яна бир бор ўзининг кучли ижодий салоҳиятини намоён этган.

Ижтимоий тармоқларда ҳам тингловчилар таронани илиқ кутиб олиб, уни юқори баҳоламоқда. Изоҳларда мухлислар хонандага омад тилаб, қўшиқни қайта-қайта тинглаётганини ёзиб қолдиришмоқда.

Кўпчилик фикрича, “Иккимиз” яқин кунларда севги мавзусидаги энг машҳур қўшиқлардан бирига айланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар