Имрон янги қўшиғини мухлисларга тақдим этди: "Қовоғингдан сани" (аудио)

Имрон янги қўшиғини мухлисларга тақдим этди: "Қовоғингдан сани" (аудио)

Хонанда Имрон 15 июн куни ўзининг янги “Қовоғингдан сани” номли таронасини мухлисларига тақдим этди. Қўшиқ YouTube платформасига жойланганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида 7 мингга яқин маротаба тингланиб, тингловчилар эътиборини қозонишга улгурган.

Мазкур тарона ўзининг оҳанги ва мазмуни билан ажралиб туради. Имроннинг майин, ёқимли ҳамда ҳис-туйғуларга бой овози қўшиқ жозибасини янада ошириб, уни тингловчилар қалбига тез етиб боришига хизмат қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳам қўшиқ илиқ кутиб олиниб, мухлислар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Изоҳларда тингловчилар хонандага омад тилаб, янги таронани қайта-қайта тинглаётганини ёзиб қолдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар