date

Шоҳруҳхон концертда рафиқаси билан романтик дует куйлади (видео)

Шоҳруҳхон концертда рафиқаси билан романтик дует куйлади (видео)

Хонанда Шоҳруҳхоннинг концерт дастурида у ва турмуш ўртоғи Асал иштирок этган илиқ ва таъсирли лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Концерт давомида хонанда рафиқасига гулдаста тақдим этди. Бу ҳолат томошабинлар учун кутилмаган ва жуда таъсирли онларга бой бўлди. Шоҳруҳхон рафиқаси билан бироз рақсга тушиб, саҳнада самимий муҳит яратди. Айниқса, уларнинг ўзига хос тарзда — қўлларини мушт қилиб уриб, хайрлашгани томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Шунингдек, яна бир видео лавҳада жуфтлик биргаликда концерт учун тайёрланган дует қўшиқни ижро этгани кўринди. Уларнинг ижроси залдагилар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш билан қарши олинди.

Концертга ташриф буюрган мухлислар бу кечани ўзига хос, романтик ва унутилмас деб баҳолашмоқда. Кўпчилик хонанданинг рафиқасига бўлган ҳурмати ва муносабатидан таъсирланиб, унинг тарбияси ва инсоний фазилатларини алоҳида эътироф этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шоҳруҳхон концертда рафиқаси билан романтик дует куйлади (видео)