Ўзбекистон цирк санъати йўлбошчиси Олимжон Тошкенбоев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, миллий цирк санъатининг йирик намоёндаларидан бири Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий маълумот берди.
Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон дорбозлари” труппасига раҳбарлик қилиб, миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритди.
Унинг раҳбарлиги остидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий давлатларда, жумладан Польша, Германия, Миср, Бельгия, Нидерландия, Швейцария, Бразилия, Аргентина, Колумбия ва Эквадор каби мамлакатларда катта муваффақият билан ўз санъатини намойиш қилди.
Шу билан бирга, у “Ўзбекцирк” бирлашмасида режиссёр лавозимида фаолият юритиб, кўплаб ёш шогирдларни тарбиялаб, уларни санъатга тайёрлади.
Олимжон Тошкенбоевнинг ўзига хос усули ва раҳбарлиги миллий цирк санъати ривожига муҳим ҳисса қўшди ва унинг илҳом берувчи иши мухлислар хотирасида абадий сақланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!