Шахрам Ғиёсов рафиқасининг ўзига ёқадиган учта фазилатини айтди

Шахрам Ғиёсов рафиқасининг ўзига ёқадиган учта фазилатини айтди

Профессионал боксчи Шахрам Ғиёсов «Даракчи» нашрига берган интервьюсида турмуш ўртоғининг ўзига энг ёқадиган учта фазилати ҳақида сўзлаб берди.

«Биринчиси — иймони кучли эканлиги. Иккинчиси — мен нима десам ҳам, “хўп” деб туриши. Мен ўша пайтда хато гапиряпманми ёки тўғри гапиряпманми, жаҳлим чиққан ҳолатда гапиряпманми — барибир, аввалига “хўп” дейди. Бир соат ўтгач эса ўзи келиб: “Дадаси, бу масалада мен ҳақ эдим, мана бу жойда эса сиз ҳақ эдингиз. Лекин нима десангиз ҳам, сизнинг гапингиз тўғри деб жим турдим”, дейди. Шунда мен ҳам ўзимга келиб, қилган хатойим учун ундан кечирим сўрайман.

Учинчи фазилати эса — мени жуда яхши кўриши», — деди боксчи.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар