Аваз Охуннинг рафиқасининг туғилган кунига қилган романтик сюрпризи барчани лол қолдирди! (видео)

Кулгу устаси Аваз Охун рафиқасининг туғилган кунида унга унутилмас сюрприз тайёрлади. У хонанда ва блогер Ибратбек Азаматов билан биргаликда «Севгилим» қўшиғини ижро этиб, рафиқаси ва фарзандлари ёнига кириб борди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Аваз Охуннинг кутилмаган ташрифи акс этган. Рафиқаси уни кўриб ҳайратда қолади ва хурсандлигини яширмайди.
Ибратбек Азаматов ҳам ушбу лаҳзаларни ўз саҳифасида улашиб, Аваз Охун билан биргаликда қўшиқ куйлаганидан мамнунлигини билдирди.
«Жуда ҳам ҳурмат қилган акам Аваз Охуннинг аёлларини туғилган кунларида хизматда бўлдик. “Севгилим” қўшиғини биргаликда куйладик. Менимча, Аваз акага қўшиқ жуда ярашди. Нима дейсизлар? Тўлиқ қўшиқ YouTube’да!» — деб ёзди у.
Видеолар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида илиқ кутиб олинди. Изоҳларда Аваз Охуннинг ижроси мақталиб, оилага бахт ва тотувлик тилаклари билдирилмоқда.































Изоҳлар 0
…