Феруза Собитова 10 йил ҳақида очиқ гапирди: "Пулнинг орқасидан югуриб, болалигини ўтказиб юборибман"

Феруза Собитова 10 йил ҳақида очиқ гапирди: "Пулнинг орқасидан югуриб, болалигини ўтказиб юборибман"

Актриса Феруза Собитова "Даракчи" нашрининг YouTube саҳифасига берган интервьюсида ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди. У тадбиркорлик фаолияти, психологияга қизиқиши, қизлик фамилиясига қайтиш режаси ҳамда ўғлининг тарбияси ва келажаги борасидаги қарашларини очиқ айтди.

"Қачон шунча вақт ўтиб кетди?"

Актриса фарзанди дунёга келганидан кейинги 10 йил давомида асосан пул топиш ва иш билан банд бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу даврда ўғлининг болалик йилларидаги айрим лаҳзаларни ўтказиб юборганини кейинчалик англаган.

"Фарзандим кичиклигида пулнинг орқасидан югуриб, унинг болалик йилларини ўтказиб юборибман", — деди Феруза Собитова.

У фарзанди кичик пайтида уни энагага қолдириб, оилани таъминлаш ва энага харажатларини қоплаш учун кўпроқ ишлаганини таъкидлади. Актрисанинг айтишича, ўғли 10 ёшга тўлганида вақтнинг қанчалик тез ўтганини чуқурроқ ҳис қилган.

Шундан сўнг у фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказиш, онаси ва оиласига ҳам етарлича вақт ажратиш ҳақида ўйлай бошлаган. Феруза Собитованинг сўзларига кўра, айнан шу даврда унинг соғлиғида муаммо юзага келган. Кейинчалик бу ҳолат унинг ҳаётидаги йўналишлардан бирини ўзгартириб, психологияни ўрганишга киришишига сабаб бўлган.

Актрисанинг ҳаётидаги ушбу давр, унинг айтишича, ўзини ва ҳаётидаги устуворликларни қайта кўриб чиқишига туртки берган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар