Тошкентда "Golden Globes Silk Road Tribute Gala" халқаро маросими бўлиб ўтди

Тошкентда "Golden Globes Silk Road Tribute Gala" халқаро маросими бўлиб ўтди

2026 йил 23–24 октябрь кунлари Тошкентда илк бор "Golden Globes Silk Road Tribute Gala" халқаро маросими ташкил этилди. Тадбир Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари кино ва телевидение вакилларининг ижодий ютуқларини эътироф этишга бағишланди. Бу ҳақда Golden Globes ташкилотининг расмий сайтида маълум қилинган.

Маросимда Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон ва Арманистондан жами олти нафар санъаткор тақдирланди. Улар орасида ўзбекистонлик актриса Гулчеҳра Жамилова ва режиссёр Али Ҳамроев ҳам бор. Шунингдек, озарбайжонлик ижодкор Таҳмина Рафаэлла, грузиялик режиссёр Леван Когуашвили, қозоғистонлик актриса Шуғила Ешен ҳамда арманистонлик актёр Самвел Тадевосян эътироф этилди.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, мукофотлар учта йўналишда топширилди: Meridian Award, Trailblazer Award ва Beacon Award. Ўзбекистон вакиллари Гулчеҳра Жамилова ва Али Ҳамроев Meridian мукофотига лойиқ кўрилди.

Turli yoshdagi uch erkak va uch ayolning portretlaridan iborat jamlanma.

Тадбир тарихий Ипак йўли ҳудудининг маданий мероси ва ижодий салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш, минтақа киноижодкорлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзлаган. Маросим Golden Globes ташкилоти ва Vivid Strategies ҳамкорлигида ўтказилди. Ўзбекистон Маданият вазирлиги эса тадбирни ташкил этишга кўмаклашувчи томон сифатида қатнашди.

"Golden Globes Silk Road Tribute Gala"нинг Тошкентда ўтказилиши мамлакат кино ва маданият соҳасини халқаро аудиторияга танитиш ҳамда минтақа ижодкорлари учун янги ҳамкорлик имкониятларини яратишга қаратилган ташаббуслардан бири бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар