“Пианиночи” фильми юлдузи Эдриан Броуди Ўзбекистонга келди

“Пианиночи” фильми юлдузи Эдриан Броуди Ўзбекистонга келди

“Ўткир тиғлар” сериали ва “Пианиночи” (“The Pianist”) фильми орқали дунёга танилган, икки карра “Оскар” мукофоти совриндори Эдриан Броудининг Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, актёр 21–22-октабр кунлари Самарқандда ўтказилаётган Болалар фаровонлиги масаласига бағишланган Бутунжаҳон саммитида иштирок этиш учун келган. Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 600 нафар вакил иштирок этиши кутилмоқда. Саммит доирасида болалар ҳуқуқлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, 23–24-октябрь кунлари Тошкентда илк бор “Golden Globes Silk Road Tribute Gala” маросими ташкил этилади. Унда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари кино ва телевидение намояндаларининг ютуқлари эътироф этилади. Броудининг ҳам ушбу маросимда қатнашиши кутилаётгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар