Майкл Жексоннинг жияни илк бор Тошкентга ташриф буюради

1 дақиқа ўқиш392
Майкл Жексоннинг жияни илк бор Тошкентга ташриф буюради

Голливуднинг ёш актёрларидан бири, "Майкл" биографик фильмида бош ролни ижро этган Жафар Жексон илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради.

У 23–24 октабр кунлари Тошкентда илк марта ўтказиладиган нуфузли халқаро "Golden Globes Silk Road Tribute Gala" мукофотини топшириш маросимининг фахрий меҳмони сифатида иштирок этади.

Маълум қилинишича, Лиссабонда бўлиб ўтган учрашув чоғида халқаро модел Вазира Жон ва унинг турмуш ўртоғи, таниқли продюсер Орландо Жон Жафар Жексонга Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меҳмондўстлиги ҳақида сўзлаб беришган. Шундан сўнг актёр юртимизга келишни интиқлик билан кутаётганини билдирган.

"Мен Ўзбекистонга ташриф буюришни сабрсизлик билан кутяпман. Вазира менга мамлакатингиз ҳақида жуда кўп илиқ ва чиройли таассуротлар улашди. "Golden Globes Silk Road Tribute Gala" тадбирига таклиф қилинганимдан жуда мамнунман", — дейди Жафар Жексон.

Жафар Жексоннинг Тошкентга ташрифи халқаро кино ихлосмандлари ва санъат мухлислари учун йилнинг энг кутилган воқеаларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?