Шри Девининг катта қизи премьерада қўрқинчли вазиятга тушди!

Ҳиндистон кино саноатининг таниқли ҳинд актрисаси Шри Девининг катта қизи актриса Жанви Капур иштирок этган янги фильм премьераси кутилмаган ва хавфли вазият билан эсда қолди.
Тадбир давомида у ёнида машҳур актёр Рам Чаран ўтирган пайтда, мухлислардан бири саҳнага яқинлашиб, ҳаяжон ва тартибсизликка сабаб бўлган қаттиқ ҳаракатни амалга оширган.
Агар актёр қўриқчилари тезкорлик билан аралашмаганида, вазият янада оғирлашиши мумкин эди. Тезкор хавфсизлик ходимлари мухлисни дарҳол саҳнадан олиб чиқиб кетган.
Бу ҳолатни кўрган Жанви Капур эса кутилмаган вазиятдан анча ҳайратга тушгани ва қўрқиб кетгани айтилмоқда. Тадбир қисқа муддатга тўхтаб қолган.
Воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, машҳурлар иштирокидаги тадбирларда хавфсизлик масаласи яна бир бор долзарб мавзуга айланган.





























Изоҳлар 0
…