Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

Маълум қилинишича, ҳолат 2 июн куни тунги вақтда шаҳарнинг Ишчилар маҳалласи ҳудудида, Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкда содир бўлган.

2007 йилда туғилган М.М. оилавий келишмовчиликлар сабабли руҳий ҳолати ўзгариб, ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилган.

Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар етиб бориб, йигитни хавфсиз ҳолатга келтиришган ва кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар