Фарғонада 6 мингдан ортиқ “Regapen” дориси мусодара қилинди

Фарғонада 6 мингдан ортиқ “Regapen” дориси мусодара қилинди

ДХХ ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда 6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи “Regapen” дори воситалари мусодара қилинди.

Фарғона шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаронинг уйида сотиш мақсадида сақланган 3580 дона “Regapen” аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, “Қўқон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “Lacetti” автомобили текширилганда, салон қисмига яширилган 2520 дона “Regapen” топилди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ДХХ кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиши мумкинлигини эслатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Фарғонада 6 мингдан ортиқ “Regapen” дориси мусодара қилинди – Zamin.uz, 06.06.2026