Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
1 дақиқа ўқиш93

Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди. Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Ғ. “Чиял” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда ясалган мой жувоз ускунаси орқали яроқсиз ёғ ишлаб чиқарган.
Текширув давомида 13 тонна зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг истеъмолга яроқсиз ёғ ва 177 дона елим идиш ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…