Тошкентда автобус ҳаракати пайтида пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Yutong электробуси иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 2026 йил 6 июнь куни соат 13:40 атрофида Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” автошоҳбекатида содир бўлган. 45-сонли Food City савдо мажмуаси — Қушбеги мавзеси йўналишида ҳаракатланаётган Yutong электробуси ҳайдовчиси транспорт воситасини орқа томонга бошқараётган вақтда пиёда — 1991 йилда туғилган А.К.ни босиб кетган.
Натижада пиёда А.К. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилгани маълум қилинди.





























Изоҳлар 0
…