Мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қанчага етди?

Аудио версияси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38,2 миллион нафарни ташкил этган.
Шундан меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли 21,3 миллион нафарга етган. Бу умумий аҳолининг 55,8 фоизи дегани.
Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар сони 12,3 миллион нафар бўлиб, жами аҳолининг 32,1 фоизини ташкил қилган.
Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта фуқаролар эса 4,6 миллион нафарни ёки аҳолининг 12,1 фоизини ташкил этган. Бу рақамлар мамлакатда меҳнат бозорида иштирок этиши мумкин бўлган аҳоли улуши юқори эканини кўрсатмоқда.





























Изоҳлар 0
…