Ўзбекистонда автобусларда йўл ҳақини тўлаш қоидалари ўзгаради

Ўзбекистонда жамоат транспортидан фойдаланиш тартибида янги ўзгаришлар жорий этилмоқда.
Маълумотларга кўра, 1 сентябрдан бошлаб автобусларда йўл ҳақини тўлаш қоидалари янгиланади. Эндиликда йўловчилар транспортга кириши биланоқ йўл ҳақини дарҳол тўлаши шарт бўлади. Акс ҳолда, улар чиптасиз йўловчи сифатида баҳоланиши мумкин.
Қоидага амал қилмаган йўловчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган бўлиб, БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, бу сумма 41 200 сўмни ташкил этади.
Мутасаддиларнинг билдиришича, ушбу янгилик жамоат транспортида тўлов интизомини яхшилаш ва хизмат сифатини оширишга қаратилган.
Шунингдек, келажакда автобус, метро ва шаҳар атрофи электр поездлари учун тўлов тизимини ягона платформага бирлаштириш режалаштирилмоқда. Бу эса йўловчилар учун янада қулай ва тезкор тўлов тизимини яратиши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…