Халқаро Олимпия қўмитаси Париж—2024 Олимпиадасининг футбол мусобақаси учун квоталарни эълон қилди.
Унга кўра, ОФК минтақасига 3+0,5 жой ажратилган. Шу тариқа Осиёнинг энг кучли уч жамоаси тўғридан-тўғри Олимпия ўйинларига йўл олади, тўртинчи жамоа эса Африка минтақасининг тўртинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.
Париж—2024 Олимпиадаси футбол мусобақаси учун квоталар қуйидагича тақсимланди:
УЕФА — 3+1 (мезбон Франция)
ОФК — 3+0,5
Африка — 3+0,5
KONMEBOL — 2
КОНКАКАФ — 2
Океания — 1
Олимпия ўйинларида 16 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. ОФК минтақасида лицензиялар U-23 Осиё Кубоги—2024 мусобақасида ўйналади. Унда дастлабки учта ўринни олган жамоа тўғридан-тўғри Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқади. Тўртинчи ўрин эгаси эса ўтиш ўйинида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади