16:58 / 04.07.2022
1 366

Жанубий Кореялик промоутер: Исроил Мадримов ва бошқа ўзбек боксчилари ҳақида

Жанубий Кореялик промоутер: Исроил Мадримов ва бошқа ўзбек боксчилари ҳақида
Маълумки, Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан бир қатор боксчиларимиз ҳамкорлик қилади. Жумладан, Олимжон Назаров (27-5,15 КО), Абдурасул Исмоилов (9-1,5 КО), ва Абдулазиз Нажмиддинов (9-0,7 КО) айнан ушбу промоутерлик компаниясининг лойиҳасидир.

Мазкур промоутерлик компаниясининг раҳбари жаноб Санг Бум Кимни юртимиз боксчиларига бўлган қизиқиши юқори ва нафақат қўл остидаги юртдошларимиз балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам кузатиб боришини инобатга олиб, Исроил Мадримов ҳамда Мишель Соро ўртасидаги реванш жанги борасидаги фикрлари ва "Cocky Buffalo" мижозлари бўлган юртдошларимиз билан боғлиқ режалари ҳақида савол билан мурожаат қилдик.

- Жаноб Ким биламизки бир қатор боксчиларимиз билан ҳамкорлик қиласиз. Уларнинг келажаги билан боғлиқ қандай режаларингиз бор?
- Улкан режалар мавжуд. Масалан, Олимжон Назаровнинг ёши ўтиб бораётганлиги сабабли мен ҳам Олимжонинг ўзи ҳам тезроқ чемпионлик жанги ташкил қилинишини хоҳлаяпмиз. Ҳозирда унинг навбатдаги жанги аниқ бўлди. У 30 июль куни филиппинлик Лигас Биенвинидо (14-2-2, 9 КО) билан тўқнаш келади ва катта эҳтимол билан ушбу тўқнашувдаги ғалабадан кейин расман чемпионлик жангига даъвогар бўлади. Абдурасул Исмоилов учун АҚШда жанг ташкил қилиш ҳаракатидамиз. Ҳозирда, виза билан боғлиқ маслаларни ҳал қилмоқдамиз. Абдулазиз Нажмиддинов борасида тўхталсак, унинг келажаги порлоқ ва яхши натижалар қайд этади, деб ўйлайман. 30 июль куни у индонезиялик Риво Кундиманг (9-3-2,5 КО) билан жанг қилади ва бу тўқнашув у учун жуда катта синов бўлади.

- Олимжон Назаров ҳамда -50,8 кг вазн тоифасида WBO чемпиони Дзунто Накатани жанги бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида эшитгандик?
- Ҳа, улар билан музокаралар олиб бордик. Шу кунга қадар Олимжонга қарши 4 та япон боксчиси билан жанг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ, японлар билан келишиш қийин бўлмоқда. Улар 70 % ютуқни хоҳлашмоқда ва рақибларни танлаб музокараларни ўтказишмоқда. Лекин бу жангни аниқ ташкил қилишга ҳаракат қиламан.

- Биламизки, ўзбек боксчиларига бефарқ эмассиз, 9 июль куни ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳамда франциялик Мишел Соро ўртасидаги реванш жанги борасида қандай фикрдасиз?
- Уларнинг биринчи жангини ҳам кузатганман. Жуда қизиқарли баҳс бўлган. Нисбатан Мадримовнинг имкониятлари юқори кўринганди. Иккинчи жанг ҳам қизиқ ўтиши табиий... Бу сафар ҳам ўзбек боксчисининг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Кореялик промоутер: Исроил Мадримов ва бошқа ўзбек боксчилари ҳақида