Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (8-0, 6КО) Мишел Сорога (35-3-1, 24КО) қарши чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жангида иштирок этади.
Иккала боксчи ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Matchroom томонидан ташкил этилаётган бокс оқшомининг марказий жанги оғиз вазн тоифаси вакиллари Дерек Чисора ва Кубрат Пулев ўртасида бўлиб ўтади.
Баҳс олдидан спортчилар тарозидан ўтди. Унда Мадримов 69,45 кг қайд этган бўлса, Соро 69,40 кг тош босган.
Мадримов ва Соро 2021 йил 17 декабрда Тошкентда илк бор тўқнаш келган эди. Жангнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.
WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога тегишли ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар