00:54 / 04.02.2025
0

"Манчестер Сити" яна бир трансферни амалга оширди!

"Манчестер Сити" яна бир трансферни амалга оширди!
"Манчестер Сити" клуби инқироздан чиқиб кетиш учун қишки трансфер бозорида анча фаол бўлишди.

Маълумки, аввалроқ клуб ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановдан ташқари, Витор Рейс (30 млн фунт) ва ҳужумчи Омар Мармушни (59 млн фунт + 4 млн фунт) сотиб олганди.

Трансфер ойнаси деярли якунланаётган бир паллада "шайхлар" "Порту" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" тарбияланувчиси Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олди. Бу маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаб улгурди.

"Нико Гонсалес – "Ман Сити" футболчиси, here we go!", - деб ёзган Романо.

Манчестерликлар футболчи трансфери учун 60 млн евро тўлайди. Футболчининг "аждарлар" билан шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шунча. Эътиборлиси, ушбу сумманинг 40% "Барселона"га насиб қилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт