
Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати старт олди.
Мусобақанинг илк кунида эркаклар ва аёллар ўртасида учтадан вазн тоифаларида самбо, шунингдек жанговар самбо йўналишда баҳслар ташкил этишди. Бундан ташқари заиф кўрувчилар ва кўзи ожизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам медаллар ўз эгаларини топди. Умумий ҳисобда 22 та медаллар жамланмаси ўйналди.
14 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Қуйида Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
Олтин:
-54 кг: Шоҳида Хонтўраева
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
-58 кг: Илҳом Пармонов
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова (аёллар жанговар самбоси)
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
-64 кг: Диёрбек Майдонов (SVI-1)
-71 кг: Лазиз Қаҳҳоров (SVI-1)
-88 кг: Турғун Абдиев (SVI-1)
-98 кг: Ўлмас Райимов (SVI-1)
-64 кг: Холбек Ўлжаев (SVI-2)
-71 кг: Шуҳрат Авазтурдиев (SVI-2)
-88 кг: Абдулатиф Тоштемиров (SVI-2)
-98 кг: Отабек Ирисбеков (SVI-2)
Кумуш:
-64 кг: Аъзам Рашидов
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева (аёллар жанговар самбоси)
+80 кг: Гулмира Исматова (аёллар жанговар самбоси)
-71 кг: Қосим Сафарқулов (SVI-1)
-79 кг: Оллаберди Маннопжонов (SVI-2)
Бронза:
-50 кг: Севинч Исроилова
-71 кг: Ғолибжон Сулаймонов
-98 кг: Озодбек Муротов (жанговар самбо)
-64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов (SVI-1)
-79 кг: Явкаш Абдувоитов (SVI-1)
-64 кг: Олмосбек Жўраев (SVI-2)
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати