Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи жадал суръатда давом этмоқда. 10 октябрь куни бўлиб ўтган тур баҳсларида бир қатор етакчи жамоалар навбатдаги ғалабаларини қайд этишди.
А гуруҳида Германия терма жамоаси ўз майдонида Люксембургни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Раум ҳисобни очган бўлса, Киммих пеналтидан ва жарима майдони ичида аниқ зарбалар йўллаб дубл расмийлаштирди. Гнабри ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабани тўлиқ мустаҳкамлади. Шимолий Ирландия эса Словакия устидан 2:0 ҳисобида устун келди.
А гуруҳи. 3-тур
Германия — Люксембург 4:0
Голлар: Раум (12), Киммих (21 пеналти, 50), Гнабри (48).
Германия — Бауманн, Та, Шлоттербек (Антон, 61), Раум (Браун, 82), Горетцка, Павлович, Гнабри (Байер, 68), Виртц, Адейеми (Баку, 61), Волтемаде (Буркардт, 61).
Четлатиш: Карлсон (20, Люксембург).
Шимолий Ирландия — Словакия 2:0
Голлар: Грошовский (18, автогол), Ҳум (81).
В гуруҳида Швейцариянинг зафарли ўйини диққат марказида бўлди — улар сафарда Швецияни 2:0 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионати йўлида катта қадам ташлашди. Жака пеналтидан ҳисобни очди, Манзамби эса ўйин охирида якуний нуқтани қўйди. Бу ғалаба орқали швейцарияликлар гуруҳда етакчиликни мустаҳкамлади. Косово ва Словения ўртасидаги беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.
В гуруҳи. 3-тур
Швеция — Швейцария 0:2
Голлар: Жака (65, пеналти), Манзамби (90+4).
Швеция — Йоҳанссон, Лагербиелке, Ҳин, Гудмундссон, Сема (Свенссон, 72), Айяри, Карлстром (Салетрос, 65), Бергвалл (Баржи, 85), Бернҳардссон (Ҳолм, 72), Гокереш, Исак.
Швейцария — Кобел, Видмер (Жаке, 74), Элведи, Аканжи, Родригес, Фройлер, Жака, Ридер (Соу, 59), Ндойе, Эмболо, Варгас (Манзамби, 84).
Косово — Словения 0:0
D гуруҳида Франция терма жамоаси ўз майдонида Озарбойжонни 3:0 ҳисобида енгди. Мбаппе биринчи бўлим охирида ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Рабио ва Товеннинг голлари французларга ишончли ғалаба олиб келди. Ушбу натижа Францияни гуруҳ етакчиси сифатида янада ишончли ҳолатга чиқарди.
Гуруҳнинг бошқа ўйинида Украина Исландия билан ҳақиқий “отишма” ўтказди. Учрашувда 8та гол урилди — украинлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлида муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Малиновский ва Гутсулякнинг голлари жамоани руҳан кўтарди, иккинчи бўлимда эса Калюжний ва Очеретко ғалабани мустаҳкамлади.
D гуруҳи. 3-тур
Франция — Озарбойжон 3:0
Голлар: Мбаппе (45+2), Рабио (69), Товен (84).
Франция — Менян, Густо, Салиба, Упамекано, Эрнандес, Тюрам, Рабио (Камавинга, 71), Коман (Нкунку, 79), Олисе (Аклиуш, 71), Экитике (Матета, 80), Мбаппе (Товен, 83).
Исландия — Украина 3:5
Голлар: Эллертсон (35), Гудмундссон (59, 75) — Малиновский (14, 45+5), Гутсуляк (45), Калюжний (85), Очеретко (89).
J гуруҳида етакчилар баҳсида Белгия ва Шимолий Македония 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Бу натижа Белгияни иккинчи ўринда қолдирди, Македония эса бир балл фарқ билан етакчиликни сақлаб қолди.
J гуруҳи. 7-тур
Белгия — Шимолий Македония 0:0
Белгия — Куртуа, Кастан (Менье, 89), Дебас, Теате, Де Куйпер (Сейс, 89), Ванакен (Онана, 74) Раскин, Де Брюйне, Салемакерс (Опенда, 59), Доку, Троссар (Фофана, 74).
Шундай қилиб, саралашнинг навбатдаги туридан сўнг Германия ва Франция ўз гуруҳларида етакчиликни мустаҳкамлади, Швейцария жаҳон чемпионати йўлида ишонч билан олға интилаяпти, Белгия эса кейинги турда етакчиликни қўлга киритиш имконини қидиради.
Европа майдонларида қизғин кураш давом этмоқда — жаҳон чемпионати йўлланмалари учун рақобат эндигина қизий бошлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!