
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Булыкин Криштиану Роналду ўз ўғли — Криштиану Роналдунинг кичиги билан бир жамоада майдонга тушиши мумкинлигини инкор этмади. Мутахассис бу ҳақдаги фикрларини “Евро-Футбол.Ру” нашрига берган интервьюсида билдирди.
“Менимча, унда бундай истак бор. Бу чиройли ҳикоя бўларди, амалга ошадими-йўқми — буни вақт кўрсатади.
У ўзига, танасига жуда яхши қарайди ва футболни имкони борича узоқроқ ўйнашни хоҳлайди. Ўйлайманки, ўғли у билан бир жамоада ўйнайдиган пайт келганда, бу режа амалга ошиши мумкин”, — деди Булыкин.
2025 йил ноябрида Криштиану-кичик Туркияда ўтказилган Federation Cup турнирида Португалия U-16 терма жамоаси сафида илк голини урди. У Уелсга қарши баҳсда 42-дақиқада ҳисобни очди, учрашув 3:0 якунланди.
Таъкидлаш жоиз, 40 ёшли Роналду ҳам, унинг ўғли ҳам Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби тизимида. Роналду клуб акциядорларидан бирига айланган бўлса, ўғли клуб академиясида тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.