Роналду янги мавсумдаги илк голини урди

Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг янги мавсумида ҳисобини очди. Португалиялик ҳужумчи 21 август куни “Ал-Наср”нинг “Ар-Риёд”га қарши учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Саудия Арабистони Премер-лигасининг 2-тури доирасидаги баҳсда “Ал-Наср” рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. 41 ёшли Роналду жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
Мазкур гол португалиялик футболчининг 2026/27 йилги мавсумдаги илк голи бўлди. Шунингдек, Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 977 тага етказди.
Роналду 2022 йил декабридан буён Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп суриб келмоқда. У профессионал фаолиятини 2002/03 йилги мавсумда бошлаган ва жорий мавсум унинг катта футболдаги 25-мавсуми ҳисобланади.






























Изоҳлар 0
…