Роналду Ўзбекистонга келадими? Ташриф билан боғлиқ шартлар тарқалди

Интернетда Криштиану Роналдунинг Ўзбекистонга эҳтимолий ташрифи билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Айрим манбаларда Саудия Арабистони вакиллари ва "Ал-Насср" клуби раҳбарияти футболчининг ташрифи юзасидан хавфсизлик талабларини илгари сургани айтилмоқда.
Тарқалган хабарларга кўра, Роналдуни Ўзбекистонда кўришни истаган мухлислардан унинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ҳамда оммавий тадбир давомида тартиб-интизомни қатъий назорат қилиш кафолатланиши талаб этилган.
Шунингдек, хабарларда футболчининг Ўзбекистонга келиши хавфсизлик масалалари қай даражада таъминланишига боғлиқ экани таъкидланади. Гўёки, тегишли хавфсизлик чоралари кафолатланса, Роналду ташрифга рози бўлиши мумкин.
Бироқ ҳозирча ушбу маълумотлар "Ал-Насср" клуби ёки футболчининг расмий вакиллари томонидан тасдиқлангани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Шу сабабли Роналдунинг Ўзбекистонга келиши ва унга қўйилган шартлар ҳақидаги хабарларни ҳозирча тасдиқланмаган маълумот сифатида қабул қилиш лозим.































Изоҳлар 0
…