date

Кубараси «Барселона» ўйинидаги кескин ўсиш сабабини айтди

Кубараси «Барселона» ўйинидаги кескин ўсиш сабабини айтди

«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа жорий мавсум давомида нима ҳисобига ўйинини сезиларли даражада яхшилаганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, ноябр ойида «Челси»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа тезда ўзига келди ва барча мусобақалар доирасидаги 18 учрашувнинг 17 тасида ғалаба қозониб, кучли серия қайд этди.

Кубарасининг сўзларига кўра, натижалар ўсишига майда деталлар устида қилинган тузатишлар туртки бўлган. Ҳимоячи жамоа ўзгаришлардан кейин дарҳол яхшироқ ўйнай бошлагани, мураббийлар штаби сингдирган фалсафага ишонч кучайгани ва шундан буён «Барселона» янада ишонч билан прогресс қилаётганини таъкидлади.

12 февраль, пайшанба куни «кўк-анорранглилар» Испания кубоги ярим финалининг илк учрашувида Мадридда «Атлетико»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кубараси «Барселона» ўйинидаги кескин ўсиш сабабини айтди