date

Наумов Моуринйога Саудия чемпионатини тавсия қилди

Наумов Моуринйога Саудия чемпионатини тавсия қилди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринйога қайси чемпионат мос келиши ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуринйонинг энг кучли даври ортда қолган: мутахассис бироз танаффус қилиб, ўзини қайта топиши керак. Унинг фикрича, илгари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган португалиялик мураббий ҳозирда одатийроқ кўринишга кириб қолган.

Наумов Моуринйога Саудия Арабистони чемпионати энг мақбул йўналиш бўлишини айтди. Унингча, у ерда маошлар юқори, шов-шув ва жанжалларни ёқтиришади, шунингдек, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти ҳам бор.

Моуринйонинг «Бенфика»си Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринйога Саудия чемпионатини тавсия қилди