Мостовой Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини баҳолаш қийин деди

Футболчилик фаолияти билан танилган Александр Мостовой ПСЖ сафидаги россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париждаги имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Мостовой дарвозабоннинг ўйинини аниқ баҳолаш мушкул эканини таъкидлади. Сабаби ПСЖ даражасидаги жамоада дарвозага бир учрашув давомида атиги бир-икки марта зарба бўлиши мумкин, бошқа клубларда эса посбон 20 мартагача синовдан ўтади. «Шунинг учун хулоса чиқариш қийин, барибир илашадиган жиҳат топилади», — дея Мостовойнинг сўзларини «Чемпионат» келтирди.
Чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида ўз майдонида «Монако» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ўйин натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Бу босқичда ПСЖнинг рақиби «Барселона» ёки «Челси» бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!