Месси дубл қилди: "Интер Майами" сафар ўйинида ғалаба қозонди

MLS чемпионатининг 8-тури доирасида «Колорадо Рапидс» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасида қизғин ва кескин курашга бой учрашув бўлиб ўтди.
Беллашувда Флорида штати номидан майдонга тушган «Интер Майами» жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий қаҳрамони яна Лионель Месси бўлди — у икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди ва дубл муаллифига айланди. Шу орқали аргентиналик юлдуз ўз профессионал фаолиятидаги умумий голлар сонини 905 тага етказди.
Ойин давомида томонлар бир-бирига қарши юқори суръат ва ҳужумкор услуб намойиш этди. «Колорадо» ҳам икки бор жавоб голини урди, аммо охирги сўз яна меҳмонлар томонидан айтилди.
Натижага кўра, «Интер Майами» муҳим уч очкони қўлга киритиб, ўз ҳисобини 15 очкога етказди ва Шарқий конференцияда 2-ўринга кўтарилди. «Колорадо Рапидс» эса Ғарбий конференцияда 6-поғонада қолмоқда.
MLS. 8-тур
Колорадо Рапидс – Интер Майами 2:3
Голлар: Наварро 58, Япи 62 – Месси 18 (пеналти), 80, Бертераме 45+5
«Интер Майами» таркиби: Сент-Клэр, Фрэй, Лужан (Пинтер 70), Микаэл, Аллен, Де Паул, Брайт, Сеговия, Силветти (Аллен 70), Бертераме, Месси.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!