Марк Кукурелла ЖЧ-2026 ғолиблиги учун сочларини қурбон қилиши мумкин

Марк Кукурелла ЖЧ-2026 ғолиблиги учун сочларини қурбон қилиши мумкин

Челси ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелла халқаро майдондаги муваффақиятлар учун ноодатий вадалар беришда давом этмоқда. Евро-2024 ғалабасидан сўнг сочларини қизил рангга бўяган футболчи, 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун янада жиддийроқ ўзгаришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Испаниялик ҳимоячи ижтимоий тармоқларда мухлисларга мурожаат қилиб, навбатдаги йирик турнир олдидан ҳаяжонли хабар қолдирди. Видеода у жиддий қиёфа билан: "Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда, лекин бу сафар сочларимни бўямайман", — дея таъкидлади. Мухлислар буни агар Луис де ла Фуенте жамоаси кубокни қўлга киритса, Кукурелла ўзининг машҳур жингалак сочларини бутунлай олдириб ташлаши (кал бўлиши) ҳақидаги ишора сифатида қабул қилишди.

Ушбу эҳтимолий ўзгаришга футболчининг турмуш ўртоғи ҳам муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқларда ҳазил аралаш хавотирини ижор қилиб: "Жингалакларингизсиз уйга қайта кўрманг", — дея изоҳ қолдирди. Бу ҳолат футболчининг сочлари нафақат унинг имиджи, балки шахсиятининг ажралмас қисмига айланганини яна бир бор кўрсатди.

Испания терма жамоаси лагерида ҳам бу мавзу асосий ҳазил манбаига айланган. Жамоадошлари Марк Кукурелла ҳақиқатан ҳам ўз вадасининг устидан чиқишини кўриш учун ҳам Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни хоҳлаётганликларини айтиб ҳазиллашмоқда. Челси юлдузи ўзининг қувноқ характери билан жамоа ичидаги муҳитни кўтариб турувчи асосий шахслардан бири бўлиб қолмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар