NVIDIA Жанубий Корея гигантлари билан ҳамкорликда янги босқичга чиқмоқда

NVIDIA компанияси сунъий интеллект саноатидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида СК Ҳйних ва бошқа Жанубий Корея чиплар ишлаб чиқарувчилари билан янги стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди. Компания бош директори Женсен Ҳуанг Жанубий Кореяга ташрифи давомида яримўтказгичлар ва сунъий интеллект бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Натижада NVIDIA СК Ҳйних, СК Телеком, Навер ва Доосан Груп конгломерати билан хотира микросхемалари ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Жанубий Корея жаҳон электроника ва чиплар ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади. Бу ерда сунъий интеллект бозорида етакчи бўлган СК Ҳйних ва Samsung каби гигантлар жойлашган. Янги келишувлар бозорда ортиб бораётган хотира қурилмаларига бўлган талабни қондиришга қаратилган. Шу билан бирга, СК Груп NVIDIA стратегияларига таянган ҳолда робототехника, шахсий компьютерлар ва сунъий интеллектга асосланган суперкомпьютерлар соҳасидаги фаолиятини кенгайтиради.
Женсен Ҳуанг СК Ҳйних компаниясини NVIDIA'нинг энг йирик ҳамкори деб атади. Унинг сўзларига кўра, компания ҳар йили СК Ҳйнихдан миллиардлаб долларлик маҳсулот сотиб олади ва келажакда бу ҳажм сезиларли даражада ўсади. Икки компания ўртасидаги ҳамкорлик аллақачон икки йилдан ортиқ вақтни ташкил этади ва янги шартномалар бу алоқаларни янада мустаҳкамлайди.
СК Телеком маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда NVIDIA технологияларидан фойдаланадиган гигаватт миқёсидаги булутли сунъий интеллект платформаси яратилади. Ушбу технологик ечимга асосланган биринчи маълумотларни қайта ишлаш маркази (Дата Сентер) келаси йили очилиши кутилмоқда. Навер ва Доосан ҳам ўзларининг сунъий интеллект марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Доосан Груп ўзининг энергетик ечимлари билан Америка чип ишлаб чиқарувчисининг маълумотлар марказларига катта ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, NVIDIA яқинда бозор қиймати 5,5 триллион доллардан ошган тарихдаги биринчи очиқ акциядорлик компаниясига айланди.





























Изоҳлар 0
…