Златан Ибрагимович Ламине Ямал ҳақида: Унинг ўйини учун ҳар қанча тўласа арзийди

"Барселона" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2026-йилги Жаҳон чемпионатида энг кўп томоша қилишни истаган футболчиси сифатида Ламине Ямални кўрсатди. Афсонавий швециялик футболчининг фикрича, "кўк-анорранглилар"нинг ёш иқтидор эгаси чипта нархи қанчалик қиммат бўлмасин, стадионга тушишга арзийдиган ноёб сифатларга эга. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ламине Ямал ўтган апрель ойида "Селта"га қарши ўйинда жароҳат олиб, бир муддат сафдан чиққан эди. Бироқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте ёш юлдузнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк ўйинга тайёрлигини тасдиқлади. Ибрагимович Фох Sportс нашрига берган интервюсида: "Ламине Ямал — махсус футболчи. У шундай ўйинчики, унинг ҳаракатларини кўриш учун энг қиммат чипталарни сотиб оласиз ва стадионга келиб шунчаки завқланасиз", — деди.
Собиқ Милан ва PSJ ҳужумчиси Ямалнинг ўйинини жонли кўриш телевизордагидан бутунлай бошқача эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 18 ёшли вингернинг тўп назорати, дриблинги ва гол уриш қобилияти уни тенгдошларидан ажратиб туради. Ямал 2025-26-йилги мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 18 та ассист қайд этди ҳамда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.
Испания терма жамоаси сафида аллақачон 25 та ўйин ўтказиб улгурган Ямал, Евро-2024 ғолиблигида ҳам муҳим рол ўйнаган эди. Эндиликда у 18 ёшида Жаҳон чемпионатида дебют қилишга тайёрланмоқда. Испания терма жамоаси "Ҳ" гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради.






























Изоҳлар 0
…