Нидерландия ва Швеция баҳсида бир нечта рекорд қайд этилди

Нидерландия ва Швеция баҳсида бир нечта рекорд қайд этилди

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида 100 тадан ортиқ гол урган, аммо ҳали бирор марта бош совринни қўлга киритмаган илк жамоа бўлди. Нидерландияликлар бу кўрсаткичга 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Швецияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган учрашувда эришди, деб хабар беради «Yevro-Futbol.Ru».

Нидерландия аввал ҳам Жаҳон чемпионати ғолиблигига бир неча бор яқин келган. Терма жамоа 1974, 1978 ва 2010 йилларда финалга чиққан, бироқ учала ҳал қилувчи баҳсда ҳам рақибига имкониятни бой берган.

Швецияга қарши ғалаба Нидерландиянинг яна икки рекордни янгилашига хизмат қилди. Жамоа Жаҳон чемпионатларида кетма-кет 14 та учрашувда асосий ва қўшимча вақтда мағлуб бўлмади. Бу статистикада пеналтилар серияси натижалари ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, Нидерландия Жаҳон чемпионатлари гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 18 та ўйинга етказди. Бу ҳам мусобақа тарихидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар