Ҳиндистонда Telegram блокланиши ортидан VPN ва Signal машҳурлиги кескин ошди

Ҳиндистон ҳукумати томонидан Telegram мессенжерига нисбатан вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши мамлакатда рақамли технологиялар бозорида кутилмаган ўзгаришларни келтириб чиқарди. TechCrunch нашрининг Аппфигурес таҳлилларига таяниб хабар беришича, блокировка ҳақидаги эълон ортидан фойдаланувчилар оммавий равишда VPN-сервислар ва муқобил алоқа воситаларига ўта бошлаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Расмий Деҳли ушбу чорани мамлакатдаги энг йирик кириш имтиҳонларидан бири — НEEТ атрофидаги фирибгарликларга қарши кураш билан изоҳлади. Ҳукумат маълумотларига кўра, Telegram платформаси орқали сохта имтиҳон саволлари тарқатилган ва бу таълим тизими шаффофлигига хавф туғдирган. Шу сабабли, фирибгарлик схемаларини жиловлаш мақсадида мессенжерга кириш чеклаб қўйилди.
VPN-сервисларга бўлган талаб рекорд даражага етди
Чекловлар эълон қилинган куннинг ўзида Ҳиндистонда VPN иловаларини юклаб олиш кўрсаткичи 2025-йил бошидан буён энг юқори нуқтага чиқди. Ўртача кунлик 139 минг марта юклаб олиш кўрсаткичи 49 фоизга ўсиб, 208 мингдан ошиб кетди. Айниқса, Протон VPN, Турбо VPN, НордVPN ва ЭхпрессVPN каби хизматлар энг кўп талаб қилинган иловалар қаторидан жой олди.Хусусан, Протон VPN иловаси Ҳиндистоннинг App Store дўконида 113 фоизга, Google Play платформасида эса 64 фоизга кўпроқ юклаб олинди. Компания вакилларининг таъкидлашича, янги рўйхатдан ўтган ҳиндистонлик фойдаланувчилар сони одатдагидан 120 фоизга кўпроқни ташкил этган. Канаданинг Виндскрибе сервиси ҳам рўйхатга олишлар сони икки бараварга ошганини маълум қилди.
Signal ва иМе иловаларининг юксалиши
Telegram чекланиши нафақат VPN, балки муқобил мессенжерларга ҳам қизиқишни кучайтирди. Signal мессенжерини юклаб олиш кўрсаткичи Google Play дўконида 322 фоизга, App Store'да эса 72 фоизга ўсди. Telegram экотизими билан боғлиқ бўлган иМе иловаси эса бир кунда бир неча юзта юклаб олишдан 50 мингдан ортиқ кўрсаткичга кўтарилиб, ҳақиқий сакрашни амалга оширди.Қизиғи шундаки, чекловларга қарамай Telegram'нинг ўз аудиторияси камайгани йўқ. Сенсор Товер маълумотларига кўра, чеклов эълон қилинган куни мессенжернинг кунлик фаол фойдаланувчилари сони 17 фоизга ошган. Бу фойдаланувчиларнинг платформадан воз кечиш ўрнига, уни сақлаб қолиш ва кириш йўлларини излашга интилаётганини кўрсатади.
Cloudflare компанияси Telegram доменларига ДНС-сўровлар сони сезиларли даражада кўпайганини қайд этди. Мутахассисларнинг фикрича, бу фойдаланувчиларнинг платформага киришга бўлган тиниmsиз уринишлари натижасидир. Telegram маъмурияти бутун платформани эмас, балки фақат ноқонуний контентни ўчиришни таклиф қилиб, судга мурожаат қилган бўлса-да, Деҳли суди ҳукуматнинг вақтинчалик чораларини қўллаб-қувватлади.
Сурфшарк таҳлилларига кўра, бугунги кунда Telegram дунёнинг ўнлаб мамлакатларида тўлиқ ёки қисман чекланган. Ҳар бир шундай ҳолатда фойдаланувчиларнинг VPN ва хавфсиз алоқа воситаларига бўлган қизиқиши кескин ортиши кузатилмоқда, бу эса рақамли дунёда блокировкаларнинг самарадорлиги борасидаги баҳсларни янада кучайтирмоқда.






























Изоҳлар 0
…