«Учар голландлар»дан даҳшатли юриш: Швеция 5:1 ҳисобида таслим этилди

2 дақиқа ўқиш158
«Учар голландлар»дан даҳшатли юриш: Швеция 5:1 ҳисобида таслим этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Хюстон шаҳридаги «НРГ Стадиум» стадионида ўтган Жаҳон чемпионати «Ф» гуруҳининг 2-тури ўйинида Роналд Куман бошчилигидаги Нидерландия терма жамоаси Швецияни 5:1 ҳисобида йирик тарзда енгди.
  • Мазкур учрашувда нидерландиялик футболчилардан Браян Бробби ва Коди Гакпо иккитадан гол урган бўлса, Крисенсио Саммервилл битта голга муаллифлик қилди, шведларнинг ягона жавоб тўпини эса захирадан тушган Энтони Эланга киритди.

АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги муҳташам «NRG Stadium» стадионида Жаҳон чемпионати «F» гуруҳининг 2-тури доирасида ҳақиқий голлар шоуси гувоҳига айландик. Роналд Куман бошчилигидаги Нидерландия терма жамоаси Скандинавия вакиллари — Швеция устидан йирик ва ўта ишончли ғалабани қўлга киритди.

Голлар шоуси ва учрашув хроникаси

Нидерландияликлар баҳснинг илк дақиқалариданоқ рақибни тинмай босим остида ушлаб туришди ва бу ўз мевасини тез фурсатда берди:

  • 5-дақиқа: Браян Бробби тезкор гол билан ҳисобни очди — 1:0.

  • 17-дақиқа: Эндиликда Бробби дублини расмийлаштириб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади — 2:0.

  • 47-дақиқа: Иккинчи бўлим бошланиши билан Коди Гакпо шведлар мудофаасини доғда қолдирди — 3:0.

  • 54-дақиқа: Гакпо ҳам ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 4:0.

  • 59-дақиқа: Захирадан майдонга тушган Энтони Эланга Швециянинг жавоб голини урди — 4:1.

  • 89-дақиқа: Ўйинга якуний нуқтани захирадан ўйинга қўшилган Крисенсио Саммервилл қўйди — 5:1.

«F» гуруҳидаги турнир жадвали вазияти

Ушбу муҳим ғалабадан сўнг квартетдаги кучлар нисбати қуйидагича кўриниш олди:

  1. Нидерландия — 4 очко (Гуруҳ пешқадами )

  2. Швеция — 3 очко (Иккинчи ўринда)

Жамоаларнинг бошланғич ва захира таркиблари:

Нидерландия:

Барт Вербрюгген, Дензел Дюмфрис, Ян-Паол ван Хекке, Виржил ван Дейк, Мики ван де Вен, Райан Гравенберх, Френки де Йонг (59' Гус Тил), Тиджани Рейндерс (59' Тен Копмейнерс), Дониелл Мален (46' Крисенсио Саммервилл), Браян Бробби (72' Мемфис Депай), Коди Гакпо (90' Ноа Ланг).

Швеция:

Кристоффер Нордфелдт, Густав Лагербилке, Исак Хин, Виктор Линделёф, Александер Бернхардссон (55' Энтони Эланга), Бенямин Нюгрен (55' Лукас Бергвалл), Еспер Карлстрём (55' Бесфорт Зенели), Ясин Аяри (79' Таҳа Абди Али), Габриел Гудмундссон, Виктор Дьокереш, Александер Исак.

Қисқа таҳлил:

Роналд Куман тактикаси ва ҳужум чизиғидаги Бробби—Гакпо тандеми бугун идеал даражада ишлади. Швеция мудофааси эса Дьокереш ва Исак каби юлдузлар ҳужумда ҳаракат қилган бўлса-да, Ван Дейк бошчилигидаги ҳимояни ёриб ўтишда ва ўз дарвозасини ҳимоя қилишда ожизлик қилди. Нидерландия плей-офф сари катта қадам ташлади!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?