Ўзбекистон ва Конго баҳси 2-тайми бошланди: Шомуродовдан гол (видео)

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги энг ҳал қилувчи ва тарихий учрашув бошланди. «К» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими якунига етди. Ҳозирча майдонда вакилларимизнинг тўлиқ устунлиги кузатилмоқда.
Сардор саҳнага чиқди: Шомуродовдан тезкор гол
Учрашув вакилларимизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Аллақачон баҳснинг 10-дақиқасида терма жамоамиз сардори ва етакчиси Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди — 0:1!
Ушбу голдан сўнг ҳам Фабио Каннаваро шогирдлари тартибли ўйин намойиш этиб, рақибга деярли имконият беришмади. Биринчи тайм вакилларимизнинг кичик, аммо ўта муҳим устунлиги билан якунланди.
ЖЧ-2026. 3-тур (Биринчи тайм якуни) Конго ДР — Ўзбекистон 0:1 Гол: Элдор Шомуродов (10)
Жамоаларнинг майдондаги таркиблари
Биринчи бўлимни юқори темпда ўтказган ҳар икки терма жамоанинг асосий таркиб футболчилари қуйидагича кўринишда:
Конго ДР – Мпаси, Ван-Биссака,Туанзебе, Мбуку, Мутуссами, Чипенга, Садики, Бакамбу, Висса,Мбемба, Масуаку.
Ўзбекистон – Неъматов, Ҳусанов, Алижонов, Ашурматов, Мозговой, Шукуров, Насруллаев, Ҳамдамов, Ўрозов, Файзуллаев, Шомуродов.
Иккинчи бўлимда ҳам юртдошларимиздан худди шундай жонкуярлик, чиройли ўйин ва мундиаллар тарихидаги илк ғалабасини нишонлашини тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!































Изоҳлар 0
…