Фото: Федерал янгиликлар агентлиги
Доғистонлик эркак беш соат мобайнида 9,3 килограмм вазн ташлади ва Россия Рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда «Федерал янгиликлар агентлиги» хабар берди.
2020 йил 9 сентябрь куни 66 ёшли Багам Айгобов Махачкаладаги Елена Исинбаева номидаги стадионда 5 соатлик югуришни амалга оширди. Югуриш жараёни бошланишидан аввал Айгобовнинг вазни 88 килограммни ташкил қилган. Бутун жараён давомида шифокорлар эркакнинг ҳолатини кузатиб турди, аммо югурувчи ўзини яхши ҳис қилди.
Айгобовнинг таъкидлашича, ҳозир аксарият инсонлар ортиқча вазнга эга. У бу каби одамларни танаси ҳамда руҳини бошқара олмайдиган дангасалар, деб атаган. «Ҳаттоки кўпгина спортчилар ҳам 2-3 килограмм вазн йўқота олмайди. Мен эса бунинг иложи борлигини исботлайман», − дейди у.
Фото: Федерал янгиликлар агентлиги
Шунингдек, рекордчи мунтазам равишда спорт, шу жумладан, югуриш билан шуғулланишини таъкидлаган. У аллақачон 120 дан 69 килограммгача бўлган вазн тоифалари орасида тез вазн йўқотиш бўйича бўлиб ўтган танловда иштирок этган. Айгобов тез вазн йўқотиш бўйича кўп карра чемпион бўлишни ҳам режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади