09:03 / 12.06.2021
1 444

Вадим Абрамов: Энди Саудияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак

Вадим Абрамов: Энди Саудияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Яман - Ўзбекистон учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ўйиндан кейин ОФК икки жамоа розилиги билан матбуот анжумани ўтказмасликка қарор қилган.

Бироқ матбуот хизмати терма жамоамиз бош мураббийининг беллашувдан кейинги фикрларини тақдим этди:
Жуда қийин учрашув ўтказдик. Шундай бўлишини кутган эдим. Кимдир бизнинг осонликча ғалаба қозонишимизни кутган бўлиши мумкин. Аммо Яман яхши ўйин кўрсата олишини билардим. Улар Саудия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Биз ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этдик. Билишимча, параллель баҳсда Саудия ҳам катта қийинчиликка дуч келган ва анча муддат давомида гол ура олмаган. Энди иссиқ об-ҳавода Саудияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

Ҳужумга тезлик билан ўтишни истаганимиз учун биринчи пасни беришда хатоларга йўл қўймоқдамиз. Улар жуда кўп ноаниқ ҳаракатларни келтириб чиқаряпти. Тўлиқ ўз услубимизда ўйин кўрсата олмаяпмиз. Шундай бўлсада, бизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин бўлган бир неча вазиятлар юзага келди. Уларнинг дарвозабони бугун жуда омадли ўйин намойиш этди.

Шогирдларимини ғалаба билан табриклайман. Сўнгги дақиқалар ҳаяжонли тарзда ўтди ва биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик.

Умар Эшмуродовда биринчи пас ўтмаётганлигини кўриб турибман. Футболчиларга терма жамоа тажрибаси керак. Биринчи таймда унинг ҳаяжонланаётгани кўриниб турганди. Шундан кейин унинг ўрнига тажрибали Ашурматовни майдонга туширдим ва Рустам муваффақиятли ҳаракат қилди".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: Энди Саудияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак