Шомуродов: «Асосий мақсадимиз — халқимизни ғалаба билан хурсанд қилиш»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши баҳс олдидан жамоанинг асосий мақсади халқни илк ғалаба билан хурсанд қилиш эканини билдирди. Ҳужумчи гол уришга интилиб, ҳимояни унутмасликларини ҳамда тартибли ўйин кўрсатиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, футболчи стадиондаги ва Ўзбекистондаги барча мухлисларнинг қўллаб-қувватловини тўлиқ ҳис қилаётганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши муҳим учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Ҳужумчининг таъкидлашича, жамоанинг асосий мақсади — Ўзбекистон халқини илк ғалаба билан қувонтириш.
«Асосий мақсадимиз — бизни қўллаб-қувватлаётган халқимизни хурсанд қилиш. Жаҳон чемпионатидаги биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз илк ғалабани қўлга киритиш», — деди Шомуродов.
Сардор жамоа фақат ҳужум ҳақида ўйлаб, ҳимояни эътибордан четда қолдирмаслигини ҳам таъкидлади.
«Гол уришга интилиб, орқа чизиқни унутмоқчи эмасмиз. Тартибли ўйин кўрсатишимиз ва биринчи навбатда ғалабага эришишимиз муҳим», — дея қўшимча қилди у.
Шомуродов мухлисларнинг қўллаб-қувватловини жамоа тўлиқ ҳис қилаётганини айтди.
«Нафақат стадиондаги, балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Уларга миннатдорчилик билдирамиз ва навбатдаги ўйинда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дея футболчининг сўзларини келтирди ЎФА матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Конго ДР ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да бошланади. Африка вакили ҳисобида 1 очко бор, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон эса ҳозирча очко жамғара олмаган.































Изоҳлар 0
…