Россияда Xiaomi ТВ С Mini ЛEД 2026 телевизорлари сотуви бошланди

Xiaomi компанияси Россия бозорида ўзининг янги авлод Xiaomi ТВ С Mini ЛEД 2026 телевизорлар линиясини расман тақдим этди. Янги серия 55, 65, 75, 85 ва 98 дюймли экран ўлчамларида таклиф этилмоқда. Қурилмалар тўқ кулранг корпус ва ўта юпқа рамкаларга эга бўлиб, дисплей олд панелнинг 98 фоизигача бўлган қисмини эгаллайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Телевизорларда қўлланилган ҚД-Mini ЛEД технологияси чуқур контраст, юқори ёрқинлик ва рангларнинг аниқ узатилишини таъминлайди. Максимал ёрқинлик кўрсаткичи 1200 нитга етади, ранг қамрови эса ДСИ-П3 стандарти бўйича 94 фоизни ташкил этади. Шунингдек, барча моделлар HDR10+, ҲЛГ ва Фильммакер Моде режимларини қўллаб-қувватлайди.
Ўйин ихлосмандлари учун махсус режимда кадрлар янгиланиш частотаси 288 Гс гача кўтарилиши мумкин. 85 ва 98 дюймли катта моделларда Долбй Висион технологияси ҳам мавжуд. Овоз тизими бўйича барча версиялар 15 ваттли иккита динамик, Долбй Audiо ва ДТС:Х билан жиҳозланган, юқори моделлар эса Долбй Атмос тизимига эга.
Янги телевизорлар билан бир қаторда, Xiaomi Робот Вакуум Ҳ50 Pro робот-чангютгичининг ҳам савдолари бошлангани эълон қилинди. Нархлар борасида 55 дюймли модел тахминан 50 минг рубл, энг йирик 98 дюймли версия эса 250 минг рубл атрофида баҳоланмоқда.





























Изоҳлар 0
…