Elon Muskнинг Grok Буилд воситаси битта сўров билан пойга ўйинини яратди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси @тестерлабор Grok Буилд платформасидан киберпанк услубидаги браузер пойга ўйинини яратишни сўради. Сунъий интеллект мустақил равишда код ёзди ва Grok Имагине ёрдамида автомобиллар, трассалар, меню ва бошқа визуал элементларни генерация қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тайёр прототип қўшимча таҳрирларсиз тўғридан-тўғри браузерда ишга тушди. Ўйинда Неон Циркуит ва Миднигҳт Канён каби бир нечта трассалар, автомобиллар танлови, тезлаштиргичлар ва аркада физикаси мавжуд. Намойиш этилган видеода бош менюдан тортиб, тўқнашувлар билан кечадиган пойга жараёнигача бўлган тўлиқ сикл кўрсатилган.
Ушбу лойиҳа Grok код ёзиш ва тасвирларни яратишни ягона жараёнга қандай бирлаштираётганига мисол бўлди. Мазкур хабарни Elon Musk'нинг ўзи ҳам улашди. Миллиарднинг таъкидлашича, Grok Буилд ҳар куни такомиллашиб бормоқда ва жамоа ҳафтасига 7 кун ишламоқда.
Elon Musk аввалроқ Grok 2026-йилга бориб тўлиқ метражли видеоўйинлар яратиш имкониятига эга бўлишини вада қилган эди. Шунингдек, у Grok 5 модели учун SpaceX компаниясининг К тилида ёзилган хусусий платформасидан фойдаланилишини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда SpaceX AI компанияси Grok Буилд — буйруқлар сатрига эга инновацион агентлик воситасининг бета-версиясини ишга туширганини эълон қилган эди.





























Изоҳлар 0
…